Осиё кубогининг гуруҳ босқичида Ўзбекистон терма жамоасининг эҳтимолий рақиблари ким? Қуръада қайси саватчадан ўрин оламиз?!
Шу йилнинг 11 май куни миллий терма жамоалари ўртасидаги Осиё кубоги финал босқичига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтади. Қуръадан аввал жамоаларни саватчаларга ажратишда ФИФАнинг 6 апрель куни эълон қилинадиган рейтинги асос қилиб олинади.
Рейтинг расман ҳали эълон қилинмаган бўлса-да, таниқли футбол мутахассиси Алишер Никимбаев Осиё кубогида иштирок этадиган терма жамоаларнинг рейтинги ва саватчалар таркибини ўз телеграм каналида эълон қилди.
Унга кўра, Ўзбекистон терма жамоаси Осиёнинг 10-жамоаси сифатида 2-саватчадан ўрин олди (бир саватчадан 6 тадан жамоа бўлади). Бу саватдан Ироқ, БАА, Уммон, Хитой ва Иордания ҳам ўрин олган. Биз бу жамоалар билан бир гуруҳга тушмаймиз.
1-саватдан эса "ЖЧ-2022"да иштирок этган 5 терма жамоа ва мезбон Қатар жой олган. Умумий кўриниш тахминан шундай бўлиши кутилмоқда:
1-САВАТЧА
Қатар — 1389 (мезбон)
Япония — 1588
Эрон — 1553
Жанубий Корея — 1535
Австралия — 1528
Саудия Арабистони — 1427
2-САВАТЧА
Ироқ — 1353
БАА — 1338
Уммон — 1334
Ўзбекистон — 1314
Хитой — 1304
Иордания — 1293
3-САВАТЧА
Баҳрайн — 1287
Сурия — 1243
Фаластин — 1234
Вьетнам — 1230
Қирғизистон — 1228
Ливан — 1203
4-САВАТЧА
Ҳиндистон — 1201
Тожикистон — 1181
Таиланд — 1175
Малайзия — 1082
Гонконг — 1057
Индонезия — 1041
ФИФАнинг навбатдаги рейтинг жадвали 6 апрель куни эълон қилинади. Аммо март ойидаги ўртоқлик ва расмий учрашувлар ўтказиб бўлингани учун ҳозирданоқ янги рейтинг борасида хулоса қилиш мумкин.
Ўзбекистон терма жамоаси КОНМЕБОЛнинг икки жамоаси билан ўртоқлик учрашувини ўтказиб, Боливияни мағлуб этган бўлса, Венесуэла билан дуранг ўйнади. Натижада ҳисобимизга 5,72 балл қўшилди ва очколаримиз 1318,36 га етди.
Бунинг оқибатида терма жамоамиз 3 поғона юқорига кўтарилиб, 77-ўриндан 74-поғонага чиқиб олди. Ушбу сакраш туфайли Сальвадор, Болгария ва Исроилни қувиб ўтдик.
Қитъа миқёсида эса Япония (20-ўрин), Эрон (24), Жанубий Корея (27), Австралия (34), Саудия Арабистони (54), Қатар (61), Ироқ (67), БАА (72) ва Уммон (73)дан сўнг, 10-қаторда бўламиз. Шунинг учун "Осиё кубоги-2023" учун ташланадиган қуръада 2-саватчада бўламиз.
Сизнингча, терма жамоамиз учун энг идеал гуруҳ қандай кўринишда бўлиши лозим? Фикрингизни, изоҳларда ёзиб қолдиринг!
Фикрлар
Узбекистан
Бахрайн
Тайланд