Осиё ўйинлари-2026: 16-олтин медални курашчимиз олди
Хусусан, спорт курашларининг юнон-рум дастурида 67 килограмм вазн тоифасида мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилган Айтжан Халмахонов сўнгги ҳал қилувчи финал беллашувида япониялик Кётaро Согабэни енгиб, мусобақа ғолибига айланди.
Япониянинг Аичи ва Нагоя шаҳарларида давом этаётган Осиё ўйинларининг спорт курашлари бўйича баҳслари полвонларимиз учун муваффақиятли ўтмоқда.
Бу орқали Ўзбекистон делегацияси ҳисобидаги медаллар 16 та олтин, 17 та кумуш ва 18 та бронза, жами сони 51 тага етди.
Бироздан сўнг, юнон-рум кураши бўйича финал беллашувида вакилларимиздан 130 килограмм вазн тоифасида Рафаэль Цицуашвили финалда эронлик Амин Мирзозода билан куч синашади. 87 килограмм вазн тоифасида иштирок этаётган Жалғасбай Бердимурадов бронза медали учун қозоғистонлик Шамиль Ожаевга қарши гиламга чиқади.

Фикрлар