Осиё ўйинлари-2026: Академик эшкак эшувчиларимиз 9 та медалга сазовор бўлди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Япониянинг Аичи ва Нагоя шаҳарларида ўтаётган ХХ Осиё ўйинларининг бугунги дастури делегациямиз учун муваффақиятли ўтмоқда. Айниқса, академик эшкак эшиш баҳсларида спортчиларимиз кун давомида 1 та олтин, 6 та кумуш ва 2 та бронза — жами 9 та медалга сазовор бўлди.

Қайд этиш жоизки, бугунги баҳсларда академик эшкак эшиш бўйича олтин медални эркаклар ўртасидаги LM2x дастурида Шаҳзодбек Нурматов ва Собир Сафаралиев қўлга киритди.

Кумуш медалларни эркаклар ўртасидаги M4-да Фазлиддин Каримов, Дилшоджон Худойбердиев, Максим Голубев ва Алишер Турдиевдан иборат квартет, M1x баҳсида Шаҳбоз Холмурзаев, M2x баҳсида Меҳрожбек Маматқулов ва Павел Сорин, аёллар ўртасидаги  W1x йўналишида Анна Пракатен, W2-да Айдана Сметуллаева ва Анна Аксёнова, W4-да эса Анна Аксёнова, Мария Сергеева, Райҳона Сатторова ҳамда Айдана Сметуллаевадан иборат жамоа қўлга киритди.

Шунингдек, M4x дастурида Шаҳбоз Холмурзаев, Давржон Давронов, Меҳрожбек Маматқулов ҳамда Павел Сориндан иборат тўртлик 5 дақиқа 48,96 сония натижа билан бронза медалга сазовор бўлди. M2- дастурида эса Алишер Турдиев ва Максим Голубев жуфтлиги шоҳсупанинг учинчи поғонасидан жой олди.

Шу тариқа, академик эшкак эшиш бўйича натижалар делегациямиз умумий медаллар жадвалига ҳам салмоқли ҳисса қўшди. Натижада Ўзбекистон делегацияси ҳисобига 4 та олтин, 11 та кумуш ва 8 та бронза, жами 23 та медаль қайд этилди. Бу кўрсаткич билан вакилларимиз умумий ҳисобда 7-ўринга кўтарилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!