Осиё ўйинлари-2026: Чемпион! Кураш мана бунақа бўлади!

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Хусусан, +90 килограмм вазн тоифасида баҳс олиб борган Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Шоҳруҳхон Бахтиёров финал босқичида Тожикистон вакили Шакармамад Мирмамадовга қарши рақобатлашди. Унда полвонимиз 5:0 ҳисобида ғалаба қозониб, Осиё ўйинлари чемпионига айланди. Бу муваффақият делегациямизга 10-олтин медални тақдим этди.

Япониянинг Аичи ва Нагоя шаҳарлари мезбонлик қилаётган XX Осиё ўйинларининг бугунги дастуридан ўрин олган кураш мусобақаларида вакилларимиз 2 та олтин ва 1 та бронза медалга сазовор бўлди.

Дарвоқе, ушбу вазн тоифасида яна бир вакилимиз Бекмурод Олтибоев бронза медалга сазовор бўлди. Аёллар ўртасидаги -57 килограмм вазнда эса Ибодатхон Агожонова барча рақибларини мағлуб этиб, Осиё ўйинлари чемпионига айланди.

Шу тариқа, Ўзбекистон делегацияси ҳисобидаги медаллар сони 10 та олтин, 17 та кумуш ва 10 та бронза, жами 37 тага етди. Делегациямиз умумжамоа ҳисобида тўртинчи ўринда бормоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!