Осиё ўйинлари-2026: Дарья Латишева — Осиё ўйинлари вице-чемпиони
Muhammadqodir Ruzmatov
Бу натижа унинг мусобақадаги навбатдаги соврини бўлди.
Ўзбекистон делегацияси Осиё ўйинларида навбатдаги медални қўлга киритди. Маҳорати билан ажралиб турган ҳамюртимиз Дарья Латишева кўргазмали чиқиш дастурида муваффақиятли иштирок этиб, мусобақанинг кумуш медалига сазовор бўлди.
Латишева ҳакамлар томонидан 19,413 балл билан баҳоланди ва якуний натижага кўра иккинчи ўринни эгаллади.
Шу тариқа, спортчи Осиё ўйинларидаги шахсий медаллари сонини учтага етказди. Бу натижа унинг мусобақадаги навбатдаги соврини бўлди.

Изоҳлар (0)