Осиё ўйинлари. Бобоусмон Батуров ҳам финал йўлланмасини қўлга киритди

-69  кг вазн тоифасида юртимиз шарафани ҳимоя қилаётган Бобоусмон Батуров таиландлик Арде Сайломга қарши рингга чиқди.

Мазкур беллашувда ҳакамлар Батуровнинг 4:1 ҳисобидаги ғалабасини қайд этишди. Шу тариқа, 23 ёшли боксчимиз ҳам финалга йўл олишди.

Олтин медал учун кечадиган жангда ҳамюртимизга қозоғистонлик Асланбек Шимбергеновга қарши жанг қилади.

Эслатиб ўтамиз, бундан олдин Жасурбек Латипов ва Шунқор Абдурасуловлар ҳам финал йўлланмасини қўлга киритишган эди.