Осиё ўйинлари. Боксчиларимиз ажойиб ғалабалар билан юришларини давом этмоқда
Хабарингиз бор, 22-31 октябрь кунлари Баҳрайн давлатининг Манама шаҳри ўсмирлар ўртасидаги III ёшлар Осиё ўйинлари комплекс мусобақаларига мезбонлик қилади. Кечаги баҳслардан 4 нафар боксчимизнинг жанглари ўрин олганди.
Рухшонабону Ахадова -46 кг вазнда филиппинлик Шаирилле Поресга 2:3 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди.
+80 кг вазнда бўлиб ўтган баҳсда, Асадбек Султонбоев ҳиндистонлик Рахулни биринчи раунддаёқ техник нокаутга учратди.
Назокат Мардонова ҳам кейинги босқичда. Боксчимиз -50 кг вазнда бўлиб ўтган баҳсда, япониялик Ито Рунани 5:0 ҳисобида мағлуб этди.
Абдуғани Ёрқинжонов -46 кг вазнда бўлиб ўтган баҳсда, Жанубий Корея вакили Лее Чангвоокни учинчи раундда техник нокаутга учратди.
Бу ҳақда Ўзбекистон бокс федерацияси хабар бермоқда.



Комментарии