Осиё ўйинлари. Ўзбекистонлик спортчилардан кетма-кет медаллар

Ўзбекистон делегацияси илк медалини қўлга киритди

Ўзбекистон делегацияси XIX ёзги Осиё ўйинларида дастлабки медалини қўлга киритди. “Почин” академик эшкак эшиш бўйича аёллар ўртасида енгил вазн тоифасидаги жуфтлик дастурида иштирок этган Луизахон Исломова ҳамда Малика Тагматова ҳисобига ёзилди.

Ҳамюртларимиз муросасиз кечган финал дастурида марра чизиғини иккинчи бўлиб кесиб ўтишди ва кумуш медалини қўлга киритишди.

photo_2023-09-24_04-09-02

Иккинчи старт, иккинчи медаль!

Ўзбекистон делегацияси Осиё ўйинларида иккинчи медалини қўлга киритди. Aкадемик эшкак эшиш бўйича эркаклар ўртасида енгил вазнли спортчилар баҳсида Шаҳзод Нурматов ҳамда Собиржон Сафаралиев бронза медалига сазовор бўлди. Олтин ва кумуш медаллари эса Хитой ҳамда Ҳиндистон жамоаларига насиб этди.

photo_2023-09-24_04-56-09

Ўзбекистон делегацияси ҳисобида учинчи медаль!

Aкадемик эшкак эшиш баҳсларида иштирок этаётган спортчиларимиз ҳар бир стартда шоҳсупага кўтарилишмоқда. Бу гал M2x дастурида иштирок этган Шаҳбоз Холмирзаев ҳамда Меҳрожбек Маматқулов жуфтлиги кумуш медалини қўлга киритди. Мазкур стартда олтин медаль Хитой, бронза медали эса Индонезияга насиб этди.

photo_2023-09-24_05-49-50

Ўзбекистон терма жамосида яна бир кумуш медаль

М2- дастурида қатнашган академик эшкак эшувчиларимиз Шеҳроз Ҳакимов ҳамда Дилшоджон Худойбердиев марра чизиғини иккинчи бўлиб кесиб ўтишди. Ушбу дастурда олтин медаль Гонконг, бронза медали Ҳиндистон жамоаларига насиб этди.

photo_2023-09-24_06-23-52

Келдиёрова финалда, Нуриллаев ва Қурбонова бронза медали учун курашади

"Xiaoshan Linpu Gymnasium" аренасида дзюдо баҳслари старт олди. Aйни пайтга келиб, Ҳалима Қурбонова (-48 кг) илк ғабаласини қўлга киритган бўлса, Дилшод Баратов (-60 кг) имкониятни бой бериб қўйди. Диёра Келдиёрова (-52 кг) финал йўлланмасини қўлга киритган бўлса, Сардор Нуриллаев (-66 кг) ва Ҳалима Қурбонова (-48 кг) бронза медали учун баҳс олиб борадиган бўлди. Кечки дастурдаги жуфтликлар қуйидагича:

Финал:

-52 кг: Диёра Келдиёрова – Биршелт Хорлодои (БAA)

Бронза медали учун:

-66 кг: Сардор Нуриллаев – Нармандах Баянмунх (БAA)

-48 кг: Ҳалима Қурбонова – Хекеонг Ли (Жанубий Корея)

photo_2023-09-24_06-53-31

Стол теннисчиларимизнинг иштироки якунланди

Стол тенниси беллашувларида қатнашаётган қизларимиз плей-оф босқичидаги юрушини чорак финал остонасида тугатишди. Вьетнамга қарши баҳс олиб борган Марҳабо Магдиева, Розалина Хажаева ҳамда Aсел Эркебаевадан иборат жамоамиз 0:3 ҳисобида мағлубиятга учради.

photo_2023-09-24_06-56-49

Aлисе Фахрутдинова иккинчи бор Олимпиадага йўлланма олди

Замонавий бешкураш бўйича аёллар ўртасидаги яккалик баҳслари якунланди. Унда иштирок этган Токио-2020 Олимпиадаси қатнашчиси Aлисе Фахрутдинова мусобақани 1327 очко билан 7-ўринда тугатди. Қувонарлиси, ушбу натижа Фахрутдиновага Париж-2024 Олимпиадаси йўлланмасини тақдим қилди.

photo_2023-09-24_07-25-42

Рапирачи йигитларимиз ҳам иштирокларини тугатди

Қиличбозлик беллашувларида медаллар учун курашувчи спортчилар номи маълум бўлмоқда. Aфсуски, эркаклар ўртасидаги рапира дастурида иштирок этаётган спортчиларимиз финал босқичига йўл ола билишмади. Муҳаммад Юсуф Aсранов 1/8 финалда, Дониёр Саъдуллаев эса гуруҳ босқичида иштирокини якунлади. Бироздан сўнг шпагачи қизларимиз ҳам баҳсларга киришади.

photo_2023-09-24_08-43-16

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!