Осиё ўйинлари. Тўрабоев олтин медаль соҳибига айланди

Хитойнинг Ҳанчжоу шаҳрида Осиё ўйинлари давом этмоқда.

Ўзбекистон делегацияси ғазнаси яна бир олтин медал билан бойиди. Байроқдоримиз Музаффарбек Тўрабоев дзюдо бўйича -100 кг вазн тоифасида чемпионликни қўлга киритиб, ушбу Осиё ўйинларидаги бешинчи олтин медалимизни келтирди.

Ҳамюртимиз қизиқарли кечган финал баҳсида мўғулистонлик Гончигсурен Батхуягни мағлубиятга учратди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!