Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчида допинг аниқланди

TIGGO 2 PRO

Хитойнинг Ҳанчжоу шаҳрида бўлиб ўтаётган 19 Осиё ўйинларида допинг синамалари ҳам олиниб текширилмоқда.

Халқаро антидопинг агентлиги хабарига кўра, ўзбекистонлик велоспортчи Алексей Фомовскийдан олинган синамаларда таъқиқланган аноболик андрогеник стероид моддаси аниқланган.

Бу ҳақда спортчи огоҳлантирилиб, унга вақтинчалик таъқиқ қўйилган. Унда иккинчи маъротаба ҳам текширув ўтказилади ва шундан сўнг натижалар Спорт арбитраж судига тақдим этилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!