Осиё Паралимпия қўмитаси президенти Ўзбекистонга келди
9 июль – Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови куни. Ушбу муҳим сиёсий тадбир нафақат юртимизда, балки дунё жамоатчилигида ҳам катта қизиқиш уйғотмоқда. Шу сабабли айни кунларда мамлакатимизга хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотлардан кўплаб кузатувчилар ташриф буюрмоқда.
Жумладан, бугун Осиё Паралимпия қўмитаси президенти Мажид Рашид юртимизга келди. Мартабали меҳмонни Тошкент халқаро аэропортида Осиё Паралимпия қўмитаси вице-президенти – Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси раиси Мухторхон Ташходжаев кутиб олди.
Ушбу ташрифдан кўзланган асосий мақсад – Ўзбекистон Республикапаралимси Президенти сайлови жараёнларини кузатиб бориш, Тошкент-2025 ёшлар ўртасидаги Пара Осиё ўйинларига кўрилаётган тайёргарлик ҳамда мамлакат пара спортчиларининг жорий йил Хитойда бўлиб ўтадиган Пара Осиё ўйинларига ҳозирлигини ўрганишдан иборат.
Фикрлар