Осиё Паралимпия қўмитаси президенти Ўзбекистонга келди

Осиё Паралимпия қўмитаси президенти Мажид Рашед бошчилигидаги делегация юртимизга ташриф буюрди. Мартабали меҳмонларни Тошкент халқаро аэропортида Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси раиси Мухторхон Ташходжаев, Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазири ўринбосари Аваз Каримов, Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси бош котиби Ойбек Қосимов ҳамда бир гуруҳ оммавий ахборот воситалари ходимлари кутиб олди.

33_2

Мажид Рашед журналистларга берган дастлабки интервьюсида қуйидаги фикрларни билдириб ўтди:

- Бу менинг Ўзбекистонга илк ташрифим эмас. Мен 2013 йилда ҳам бу ерда бўлганман. Янгиликлар орқали сўнгги пайтларда юртингизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ва улкан ўзгаришлар ҳақида мунтазам танишиб бораман. Айниқса, Ўзбекистонда Паралимпия ҳаракатига давлат миқёсида эътибор қаратилаётгани самараси ўлароқ, ушбу мамлакат спортчилари йилдан-йилга юқори натижаларга эришиб келмоқда. Умид қиламанки, ўзбекистонлик паралимпиячилар Токиода бўладиган Паралимпия ўйинларида ҳам юқори натижаларга эришади.

88_1

44

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!