Осиёлик футболчи АПЛда тенгсиз!

"Тоттенхэм" ярим ҳимоячиси Сон Хён Мин октябрь ойида Англия Премьер-лигасининг энг яхши футболчиси, деб топилди.

Жанубий кореялик футболчи октябрда АПЛнинг 3 та баҳсида майдонга тушиб, 4 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди.

Совринга Че Адамс ("Саутгемптон"), Конор Коуди ("Вулверхэмптон"), Пабло Форнальс ("Вест Хэм"), Жек Грилиш ("Астон Вилла"), Харри Кейн ("Тоттенхэм"), Тиаго Силва ("Челси") ва Кайл Уокер ("Манчестер Сити") ҳам номзодлик қилган эди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)