Осиёнинг энг кучли футбол лигалари рейтинги эълон қилинди

Халқаро футбол тарихи ва статистикаси федерацияси (IFFHS) томонидан Осиё қитъасидаги энг кучли футбол лигалари рейтинги эълон қилинди.

Унга кўра, Саудия Арабистони Про лигаси Осиёдаги энг кучли чемпионат сифатида эътироф этилди. Рейтингда Япония "J1" лигаси иккинчи, Жанубий Корея "K"-лигаси эса учинчи ўринни эгаллади.

Ўзбекистон Суперлигаси мазкур рўйхатда 14-ўриндан жой олди. Мамлакат чемпионати Қувайт ва Сингапур лигаларидан устунроқ деб топилди.

Тўлиқ рейтинг билан қуйида танишиб чиқишингиз мумкин.

Маълумот учун, ушбу рейтинг 2025 йил якунларига кўра шакллантирилган бўлиб, унда клубларнинг халқаро турнирларда қайд этган натижалари инобатга олинди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Шоим Зарипов
13/02/2026 08:51
УЯТ БИЗДАН ОЛДИН ТУРГАН ДАВЛАТЛАРНИ КАРАНГ УЗБЕКИСТОН ФУТБОЛИ РАХБАРЛАРИ ЯНГИЛАШ КЕРАК У.Ф.А. НИ ХАМ П.Ф.Л.НИ РАХБАРЛАРИ ХАМ НАСАФНИ КОРАЛАЙМИЗ РАСВО КИЛДИ ДЕБ МАБЛАГИ БУЛМАСА ХАКИКИЙ УЙИНЧИ СОТИБ ОЛОЛМАСА КИМ БИЛАН УЙНАЙДИ НИМА САБАБ АСОСИЙ САСТАВНИ 8 УЙИНЧИ ТАРК ЭТДИ ХАММАСИГА РАХБАРЛАР АЙБДОР.
Baxil Alihuja
13/02/2026 01:12
уят! бу кадар паст урин булмаган эди