Оскарнинг “Челси”ни тарк этиши аниқ бўлди
Ads

Лондоннинг “Челси” клуби ярим ҳимоячиси Оскар тез орада жамоани тарк этади. Маълум бўлишича, футболчи бундан буён фаолиятини Хитойнинг “Шанхай СИПГ” клубида давом эттиради. Бу ҳақда унинг жамоадоши Виллиан айтиб ўтган.

– Оскар биз билан хайрлашиб бўлди. Янги жойда унга омад тилайман ва у жуда яхши футболчи. Қачондир шундай таклиф тушса, албатта, оиланг ва ўзинг учун ҳам буни яхшилаб ўйлаб кўришинг зарур, – дейди Виллиан.