Ўсмирлар Олимпиадаси. Ўзбекистон спорт делегацияси Аргентинага етиб борди
Ads

Нуфузли мусобақада Ўзбекистон шарафини спортнинг 16 турида 37 нафар спортчи ҳимоя қилади.

Бугун делегациямизнинг асосий қисми ўйинлар ўтказиладиган Буэнос-Айрес шаҳрига етиб борди. Бу ҳақда МОҚ расмий сайти хабар бермоқда.

«Ezeiza International» халқаро аэропортида вакилларимизни Миллий олимпия қўмитасининг ишчи гуруҳи аъзолари кутиб олишди.

Маълумот учун, III ёзги ўсмирлар Олимпиадасида жаҳоннинг 206 мамлакатидан 15-18 ёшдаги 3926 нафар спортчи иштирок этади. 32 спорт турида баҳслар ташкил қилинади. Ўйинларда илк маротаба иштирокчи ўғил-қизлар сони мутаносиблиги вужудга келган (1963 нафардан).

Эслатиб ўтамиз, ўсмирлар Олимпия ўйинларнинг тантанали очилиш маросими 6 октябрь (Тошкентда 7 октябрь тонги) куни бўлиб ўтади.