Ўсмирларимиз халқаро турнирда иштирок этиш учун Санкт-Петербургга йўл олишди

  • 22 февраль, 2022, 19:28
  • 0
  • Бокс

22-26 февраль кунлари Россия Федерациясининг Санкт-Петербург шаҳрида бокс бўйича ўсмирлар ўртасида халқаро турнир ташкил этилади.

Жамоавий тарзда ўтказиладиган мазкур мусобақада ўзбекистонлик ўсмирлар ҳам иштирок этишади.

Ёш чарм қўлқоп усталаримиз Россияга қуйидаги таркибда жўнаб кетишди:

-46 кг: Т.Супонов
-48 кг: Н.Аллабергенов
-50 кг: Х.Хамитов
-52 кг: А.Юлдашев
-54 кг: М.Суннатуллаев
-57 кг: А.Мухаммаджонов
-57 кг: Ж.Акмалов
-60 кг: А.Ахмадов
-63 кг: М.Исмоилов
-66 кг: Э.Икрамов
-66 кг: С.Хабибуллаев
-70 кг: Б.Юсуфбеков
-75 кг: Х.Солиев
-75 кг: А.Тахли
-80 кг: Х.Мамасолиев
-80 кг: Ш.Полвонов
+80 кг: А.Ишмуратов

Мураббийлар: И.Ходжаев, М.Эркинжонов, Э.Холматов.

Ҳамюртимиз Шерзод Аҳмедов баҳсларда рефери сифатида ишлайди.

Ўзбекистон бокс федерацияси матбуот хизмати

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!