Остон Ўрунов 12 апрелгача карантинда бўлади

Ҳамюртимиз Остон Ўрунов тўп сураётган "Уфа" клуби карантин муддатини 12 апрелга қадар узайтирди. Бу ҳақда клуб бош директори Шамиль Газизов хабар берди.

“Карантин 12 апрелгача узайтирилди. Дастлаб 2 апрелгача эди, энди эса 12 апрелгача”, - дейди Газизов.

Россия премьер-лигаси коронавирус пандемияси туфайли 10 апрелга қадар тўхтатилган эди. Бироқ, ушбу муддат катта эҳтимол билан яна узайтирилади.

Эслатиб ўтамиз, Остон Ўрунов “Уфа”да март ойининг энг яхши футболчиси деб топилган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!