Остон Ўрунов "Истиқлол" ва "Пахтакор"га қарши учрашувлар олдидан жароҳат олди
Кеча Эрон Про-лигаси 4-тури доирасидаги "Персеполис" - "Алуминиум" баҳси бўлиб ўтди ва унда мезбонлар 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Ўзбекистон терма жамоаси вингери Остон Ўрунов мазкур беллашувни одатдагидек асосий таркибда бошлади ва жароҳат олиб захирага олинди.
Бизга маълум бўлишича, легионеримизнинг жароҳати жиддий эмас. Бироқ ҳаммаси тиббий текширувдан сўнг маълум бўлади. "Персеполис"нинг навбатдаги ўйини Жалолиддин Машарипов ҳаракат қилаётган "Истиқлол" бўлади. Кейин эса Тошкентнинг "Пахтакор" жамоасини қабул қилади.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоаси 10 октябрь куни "ЖЧ-2026 саралаши" доирасида Эронни қаблул қилади. Энг муҳими мана шу баҳсда термамизнинг энг муҳим футболчиларидан бири бўлган Ўруновнинг соғ ва фомада бўлиши жуда муҳим.
Фикрлар