Остон Ўрунов собиқ клубига қайтиши мумкин

"Уфа" бош директори Шамиль Газизов Ўзбекистон МТЖ ярим ҳимоячиси Остон Ўруновнинг жамоага қайтиши мумкинлигини маълум қилди.

"У ўз устида ишлаши керак бўлган яхши йигит. Аммо бироз адашди... Кўп эмас, бироқ у адашди",-дея Газизовнинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда "Матч ТВ".

22 ёшли футболчи бошқирдистонликлар либосида 34 та учрашувда майдонга тушган. Айни пайтда эркин агент мақомида бўлиб турган Ўруновнинг охирги клуби "Урал" бўлганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!