Остон Ўрунов янги мавсумни Рафаэль Бенитес қўл остида бошлаши мумкин

Москванинг "Спартак" клуби испаниялик машҳур мутахассис Рафаэль Бенитеснинг хизматларига қизиқиш билдирмоқда.

"Спорт-Экспресс" нашрининг ёзишича, 60 ёшли Бенитес “Спартак” бош мураббийлиги учун асосий номзодлардан бири сифатида кўрилмоқда. Москваликларнинг амалдаги устози Доменико Тедеско эса клуб билан амалдаги шартномасини узайтирмоқчи эмас ва ёзда жамоадан кетмоқчи.

Бундан аввалроқ, Бенитес фаолиятини Англия премьер-лигасида давом эттирмоқчи экани ҳақида хабарлар тарқалган эди. У Хитойнинг "Далянь Ифан" клубидан кетгач ҳозирча ишсиз ҳисобланади. У мураббийлик фаолияти давомида "Валенсия", "Ливерпуль", "Интер", "Наполи", "Реал" ва "Челси" клубларини бошқарган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Остон Ўрунов "Спартак" аъзоси ҳисобланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!