Остон Ўруновнинг жамоадоши ҳам Москва клубига ўтиши мумкин

"Уфа" клуби ярим ҳимоячиси Данил Фомин фаолиятини Москвада давом эттириши мумкин.

“СЭ” нашри тарқатган хабарга кўра, 23 ёшли футболчи учун “Динамо” клуби кураш бошлаган. Таъкидлаш керакки, Фомин учун шунингдек “Спартак”дан ҳам қизиқишлар мавжуд. Аммо, “Спартак” катта эҳтимол билан “Уфа”нинг бошқа бир ярим ҳимоячиси, ҳамюртимиз Остон Ўрунов билан шартнома имзолайди.

“Динамо” Фомин учун 3,5 – 4,5 млн евро атрофида маблағ тўлашга тайёр.

Данил жорий мавсум “Уфа” сафида 29 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 6 та гол ҳамда 2 та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!