
Остон Ўруновнинг "Персеполис"ни тарк этиш эҳтимоли! Ҳаммаси Туркияда ҳал бўлади
Ўзбекистон терма жамоаси ва "Персеполис" винери Остон Ўруновнинг клубини тарк этиши мумкинлиги ҳақида хабар берилган эди.
Форсларнинг бир неча нашрлари, хусусан, "parsfootball", "tarafdori", "vista iran" нашрлари легионеримизнинг сотилиши ҳақида хабар берди.
"Исмоил Картал Остон Ўруновга ишонмайди, "Персеполис" клуби раҳбарияти ҳам футболчини сотишга ҳаракат қилмоқда. Бироқ ҳаммаси Туркияда маълум бўлади.
"Персеполис"нинг ўзбекистонлик вингери Остун Ўрунов мавсумни қийин ўтказди. У ўтган йилнинг иккинчи ярмида "Персеполис"га келиб қўшилган ва пойтахт жамоасининг Про-лига чемпионлигини қўлга киритишда асосий фигураларидан бирин бўлган, аммо у ўз формасини сақлаб қола олмади.
Ўрунов мавсум олдидан Ўзбекистон терма жамоаси билан Олимпиада мусобақаларида қатнашди ва ФИФАнинг барча турнирларида ўз мамлакати терма жамоасига ҳам таклиф этилди. Бу юқори босим унинг жароҳатини оғирлаштирди. Футболчи жорий мавсумда кўплаб ўйинларни ўтказиб юборди ва мутахассисларнинг фикрича, юлдузнинг йўқлиги жамоанинг ўйинларига салбий таъсирини кўрсатди.
Нима бўлишидан қатъий назар, Исмоил Картал кейинги мавсумда Ўруновдан ортиқча умид қилмаяпти. Буни исботлаш учун ўз сафига иккита яхши вингерни қўшиб олмоқчи.
Айни пайтда Картал жамоаси мавсум тугагач Туркияда йиғин ўтказади. Ушбу 24 кунлик тайёргарликда Ўрунов ҳам қатнашади ва кейинги мавсумга тайёрланади. Агар Остон яна шу лагерда жароҳат олса, кейинги мавсумда у Картал жамоасидан кетади", - дейилади "tarafdori" нашри ёзган мақолада.
Аввалроқ, "Персеполис" Али Голизодани сотиб олишни кўзлаётгани ҳақида хабар берилган эди.
Ўрунов 2024/25 йилги мавсумда Эрон Про-лигасида 18 та ўйинда иштирок этиб, иккита гол урди ва битта голли узатмани амалга оширди.
Фикрлар