Остон Ўруновнинг собиқ мураббийи Германия клубини бошқариши мумкин

«Спартак» клуби бош мураббийи Доменико Тедеско фаолятини Германия чемпионатида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда Sky Sport хабар берди.

Манбанинг маълум қилишича, германияликлар раҳбарияти 35 ёшли мураббийни жамоага таклиф қилишни ўйламоқда. Тедеско мавсум охирида Москвани тарк этади. Бу ҳақда у декабрда айтиб ўтган.

Доменико 2017-2019 йиллар «Шальке»ни бошқарган. Ўшанда у Бундеслигада 2-ўринни эгаллаганди. Мураббий 2019 йилнинг мартида лавозимини тарк этганди. Октябрда эса «Спартак» устозига айланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
⚽️FANAT M-YU⚽️
22/02/2021 18:38
Ey ketsin iloyim qaytib kelmasin Spartakka Rus Murabbiyi qo‘yilsa zo‘r bo‘lardi Ostonni qadriga yetadigani