От спорти. Энг моҳир чавандозларимиз Ўзбекистон кубоги учун баҳс олиб боришмоқда

“Universal Jumping Agro” ўзида яна бир мусобақани қабул қилмоқда. Айни кунларда юртимизнинг моҳир чавандозлари конкур бўйича Ўзбекистон кубогида шахсий биринчилик учун баҳс олиб боришмоқда.

Миллий Олимпия қўмитаси матбуот хизматининг хабар беришича, ушбу мусобақада спортчилар 4 дастурда ғолиблик учун курашга киришишди. Биринчи кун якунлари бўйича ғолиб ва совриндорлар билан танишинг:

“D” тоифаси, 130 см тўсиқ баландлиги:
1. Мария Бушенко (“Кечмекер”, от лақаби)
2. Файзулло Файзиев (“Амбассадор”)
3. Элина Акрамова (“Вилбот”)

“В” тоифаси, 120 см (7 ёшли отлар), 110 см (5-6 ёшли отлар)
1. Темур Азизов (“Фурина Фан Де Фиарат Z”)
2. Иброҳим Йўлдошев (“Париж”)
3. Мирзоҳид Мусаев (“Касиус Клей”)

“С” тоифаси, 110 см (12-14 ёшли болалар)
1. Дилшод Шокиров (“Шеф Блю”)
2. Мусаджон Тоҳиржонов (“Ризотта”)
3. Бобуржон Валижонов (“Алонсо-43”)

Очиқ тоифа, 100 см:
1. Жавоҳир Дилхушов (“Кечмекер”)
2. Бекзод Рўзмуҳамедов (“Кантинус”)
3. Анна Сигидина (“Элис Жи”)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!