От спорти. Ҳамюртимиз жаҳон кубогининг финал босқичида иштирок этиш учун АҚШга йўл олди

От спортининг конкур йўналиши бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Нуржан Туякбаев жорий йилнинг 4-6 апрель кунлари АҚШнинг Омаха шаҳри (Небраска штати) мезбонлик қиладиган Жаҳон кубогининг финал босқичида иштирок этиши ҳақида маълум қилган эдик. Бугун мусобақада қатнашадиган Ўзбекистон делегацияси океан ортига йўл олди.

Турнирда 5 қитъанинг 19 мамлакатидан ташриф буюрадиган 41 нафар энг кучли чавандозлар баҳс олиб боришади. Беллашувлар давомида ҳамюртимизга “Lanselotta” лақабли тулпори ҳамроҳлик қилади. Эслатиб ўтамиз, спортчимиз ўтган йили 11 мамлакат вакиллари ўртасида Евросиё минтақасида кечган саралаш баҳсларида энг юқори балл жамғариб, ушбу нуфузли турнирга йўл олган эди.

Манба: МОҚ

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!