От спорти. Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари Россиядаги халқаро турнирда 7 та медаль қўлга киритди

Chery Tigo 7 PRO

Россия Федерациясининг Москва вилоятида от спортининг конкур йўналиши бўйича “Horseka Derby” халқаро турнири бўлиб ўтди. Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси матбуот хизмати тарқатган хабарга кўра, мусобақада иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари 2 та олтин, 2 та кумуш ва 3 та бронза медалларига сазовор бўлишди.

Шоҳсупага кўтарилган чавандозларимиз билан танишинг:

Олтин медаль:
Хуршидбек Алимжонов (“Чампионс леагуе” лақабли отда, 140 см)
Бобуржон Валижонов (“Самира”, 110 см)

Кумуш медаль:
Бобуржон Валижонов (“Самира”, 105 см)
Оқил Собиржонов (“Лос Ангелес З”, 130 см)

Бронза медаль:
Хуршидбек Алимжонов (“Лейман”, 130 см)
Оқил Собиржонов (“Лос Ангелес З”, 140 см)
Хуршидбек Алимжонов (“Чампионс леагуе”, 150 см)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!