От спорти. Россиядаги халқаро мусобақада икки нафар ҳамюртимиз шоҳсупага кўтарилди
Россия Федерациясининг Москва вилоятида от спортининг конкур йўналиши бўйича “Emerald Stables Cup” халқаро турнири бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар тарқатмоқда.
Манбага кўра, мусобақада иштирок этган ўзбекистонлик чавандозлар юқори натижаларни қайд этишди. Хусусан, ҳамюртларимиз турнир давомида 1 та кумуш ва 2 та бронза медалларига сазовор бўлишди.
Кумуш медаль:
Бекзод Қурбонов (“Санто Ҳиппиcа” лақабли отда), 130 см тўсиқ баландлиги
Бронза медаль:
Хуршидбек Алимжонов (“Чампионс Леагуе”), 130 см
Хуршидбек Алимжонов (“Чампионс Леагуе”), 135 см
Фикрлар