От спорти. “Uzbekistan Global Tour 2023”нинг учинчи босқичида Евросиё лигаси чавандозлари ҳам беллашди

Тошкентдаги “Universal Horses Stable” от спорти мажмуасида конкур бўйича “Uzbekistan Global Tour 2023” мусобақасининг учинчи босқич беллашувлари бўлиб ўтди. Аҳамиятлиси, унда ҳамюртларимиздан ташқари Евросиё лигаси вакиллари ҳам иштирок этишди. Мусобақада 100 нафардан ортиқ чавандоз 6 йўналиш бўйича ўзаро рақобатлашишди. Якунда ғолиб ва совриндорлар рўйхати қуйидагича кўриниш олди:

“F” тоифаси, 95 см (тўсиқ баландлиги):
1. Улуғбек Обиджонов (“Карида”)
2. Сўғдиёна Нажмиддинова (“Ласетти”)
3. Аъзам Толиббоев (“Касинни”)

“С” тоифаси, 105 см:
1. Фирдавсбек Давронбеков (“Бакарбони Джи”)
2. Асилбек Бегимқулов (“Ризотта”)
3. Жавоҳир Дилхушев (“Колмато”)

“Е” тоифаси, 110 см:
1. Алишер Эркинов (“Барбелла”)
2. Сергей Антонович (“Шарман Блю”)
3. Анна Сигидина (“Элис Джи”)

“В” тоифаси, 115-120 см:
1. Умид Камилов (“Бренд Плюс”)
2. Бекзод Қурбонов (“Лео Кинг”)
3. Темур Азизов (“Фурина Фан Де Фиарат Z”)

“D” тоифаси, 120 см:
1. Хуршидбек Алимжонов (“Кордан Блеу”)
2. Шуҳрат Сафаров (“Корнет Ля Ками”)
3. Оқил Собиржонов (“Лос Анжелес”)

“А” тоифаси, 135 см:
1. Хуршидбек Алимжонов (“Чемпионс Лига”)
2. Сергей Антонович (“Квасар”)
3. Саидамирхон Турғунбоев (“Каллеко”)

Манба: МОҚ

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!