От спорти. Вакилларимиз Қозоғистондаги халқаро турнирда иштирок этади

От спорти бўйича Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси вакиллари навбатдаги халқаро мусобақада иштирок этиш учун Қозоғистоннинг Алмати шаҳрига жўнаб кетди.

Миллий Олимпия қўмитаси матбуот хизмати тарқатган хабарга кўра, ҳамюртларимиз от йўрттириш йўналишида 22-23 февраль кунлари “Алмати кубоги” турнири доирасида ўтадиган “Дўстлик кубоги” мусобақасида иштирок этишади.

Ушбу мусобақа бир неча йилдан бери анъанавий тарзда ўтказилиб, унда Марказий Осиёнинг моҳир чавандозлари от йўрттириш бўйича баҳс олиб боришади. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!