От йўрттириш бўйича Ўзбекистон кубогида ғолиблар аниқланди

17-19 октябр кунлари пойтахтимизда от йўрттириш бўйича Ўзбекистон кубоги баҳслари бўлиб ўтди. Бу ҳақда МОҚ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Республика олий спорт маҳорати мактаби базасида ўтган мусобақада мамлакатимизнинг турли чеккаларидан ташриф буюрган чавандозлар ўз маҳоратларини намойиш этишди.

Қайд этиш жоиз, ушбу йўналиш Олимпия ўйинлари дастуридан олган. Мазкур мусобақа мураббийлар штаби учун терма жамоанинг асосий таркибига номзод иқтидорли ёшларни саралаб олиш имконини тақдим қилди. Ўзбекистон кубогининг ғолиб ва совриндорлари ташкилотчилар томонидан тақдирланишди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!