Отабек Нарзуллаев: Омад туфайли ғалаба қозондик
Ads

Олий лига 17-туридан ўрин олган “Шўртан” ва “Динамо” жамоалари ўртасидаги учрашувдан сўнг, ғузорликлар ҳимоячиси Отабек Нарзуллаев ўйин ҳақида ўз фикрларини билдирди.

“Биринчи навбатда жамоадошларимни ғалаба билан табриклайман. Баҳс тенг курашлар остида ўтди. Ҳар икки жамоа ҳам ғалаба учун ҳаракат қилди. Омад очиқчасига биз тарафда бўлди. “Шўртан” жамоаси ҳар доим ғалаба учун ўйнайди ва буни амалда исботладик. Иккинчи давра оралиғида янгилаган мураббийлар штаби жамоани ҳар бир тур учрашувларига ҳозирлашмоқда. Биз эса улар берган кўрсатмаларни тўғри бажардик ва уч очкога эга чиқдик. ”Динамо” устидан қозонилган ғалаба билан бутун воҳа аҳлини  табриклайман, – деди Отабек Нарзуллаев ўйиндан кейин берган интервьюсида.