Отабек Шукуров давлат мукофоти билан тақдирланди
Хабарингиз бор, 30 июнь — "Ёшлар куни" муносабати билан мамлакатимиз Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан илм-фан, таълим, маданият, спорт ва яна кўплаб соҳаларда фаоллик кўрсатаётган бир қатор ёшларни орден ва медаллар билан тақдирланди.
Шу жумладан, давлатимиз раҳбарининг тегишли қарорига мувофиқ Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва "Шаржа" клуби футболчиси Отабек Шукуров "Мард ўғлон" давлат мукофоти билан мукофотланди.
Шукуров Осиё миқёсида юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилиш билан бирга, ўзи туғилиб ўсган Қашқадарё вилояти Чироқчи тумани ёшларига ўрнак бўладиган хайрли ишларни амалга оширмоқда. Бугун Отабек Шукуров 100дан ортиқ ёшлар таҳсил олишига мўлжалланган ўқув марказининг очилиш маросимини ўтказди. Айни шу тадбирда Қашқадарё вилояти ҳокими Зоир Мирзаев миллий терма жамоамиз футболчисига мукофотни топширди.
Фикрлар