Отабек Шукуров "Шаржа"ни тарк этди. Футболчи фаолиятини Европада давом эттириши мумкин
Бирлашган Араб Амирликларининг "Шаржа" сафида ҳаракат қилаётган легионеримиз Отабек Шукуров клубни тарк этди. Бу ҳақда маҳаллий нашрлар ёзмоқда.
Манбанинг хабарига кўра, ҳамюртимиз фаолиятини Европа майдонларида давом эттиради. Шукуров шаржаликлар таркибига 2018 йил "Бунёдкор"дан кўчиб ўтганди. Шу вақт мобайнида ярим ҳимоячи 121 та ўйинда майдонга тушиб, 10 та гол урган ва 8 голга ҳаммуаллифлик қилган.
Тез орада футболчининг янги жамоаси ҳақида маълумотларни эътиборингизга ҳавола қиламиз.
Фикрлар