Отабек Шукуров терма жамоадаги муҳит, ҳимоямиздаги муаммолар ва Катанецнинг мақсади ҳақида гапирди
- Тайёргарлик жараёнлари ва чет эллик мураббий ҳақида нима дея оласиз?
- Тайёгарлик жараёнларини ҳам бошлаб олдик. Бу янги мураббий қўл остида бу учинчи йиғинимиз. Ўйлашимча, Катанец анча қаттиққўл ва бизга агрессивроқ ўйнашни ўргатмоқда. Менимча, ушбу мутахассис қўл остида ўзимизнинг оптимал формамизга чиқа оламиз.
- Терма жамоамизда муҳит қандай?
- Муҳит ажойиб. Йигитларга янги мураббий келиши фойдали бўлди. Сўнгги пайтларда футболимиз даражаси анча пасайди. Шунинг учун, ўзгаришлар бўлаётгани ўйинчиларга ҳам катта ишонч беради.
- Иорданияга қарши учрашувда марказда хатолар рўй берди. Шу бўйича қандайдир ишлар олиб борилмоқдами?
- Ҳимоямизда муаммолар борлигини мураббийимиз ўз интервьюсида ҳам таъкидлади. Иордания билан ўйиндан кейин у бизга хатолар устида иш олиб боришимиз кераклигини айтди. Катанец бизнинг асосий мақсад чиройли ўйин эмас, натижага эришиш эканлигини йигитларга уқтириб келмоқда. Ҳимояда ишончли ўйнаб, ҳужумда гол уришимиз лозим. Биз олдинда яхши ўйнашга ҳаракат қиляпмиз, бироқ орқа чизиқда муаммолар борлигини инкор эта олмайман. Энди биринчи ўринда ҳимояга эътибор қаратамиз.
Фикрлар