Отабек Шукуров захирадан майдонга тушган ўйинда "Фотиҳ Карагюмрук" мағлуб бўлди

Туркия кубоги доирасида "Фотиҳ Карагюмрук" - "Истанбул Башакшехир" учрашуви якунланди. Ўйинда мехмонлар ғалаба қозониб кейинги босқичга йўл олди.

Дастлаб 68-дақиқада Диагне ҳисобни очган бўлса, орадан 3 дақиқа ўтар-ўтмас Меркан ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйди. Учрашувнинг асосий вақтида бошқа гол урилмади. Қўшимча таймларда ҳам иккала томон биттадан гол урди. Ҳисоб 2:2. Пеналтьилар сериясида Пирло шогирдлари имкониятни бой берди. Хамюртимиз Отабек Шукуров эса ўйинга захирдана қўшилди ва 11 метрлик жарима зарбасида адашмади.

Шу тариқа, "Истанбул Башакшехир" Туркия кубогининг чорак финалига чиқди

 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!