Отаменди Россияга қарши учрашувда иштирок этмаслиги мумкин

Англиянинг «Манчестер Сити» клуби ҳимоячиси Николас Отаменди қўлидан олган жароҳати сабаб Аргентина терма жамоаси сафида 11 ноябрь куни Россияга қарши бўлиб ўтадиган ўртоқлик ўйинида иштирок этолмаслиги мумкин.

AS нашрининг маълум қилишича 29 ёшли футболчи терма жамоаси билан Москвага келади, бироқ унинг ушбу ўйинда майдонга тушиши сўроқ остида қолмоқда.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Габриэль Меркадо (“Севилья”) ҳамда Лукас Бильялар (“Милан”) ҳам Аргентина – Россия учрашувида иштирок этолмасликлари ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!