Ўтган мавсумни
Ads

"Сассуоло" клуби ҳужумчиси Кевин-Принс Боатенг янги мавсумни "Фиорентина"да бошлайдиган бўлди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар тарқатмоқда.

Унга кўра 32 ёшли ганалик футболчи “бинафшаранглилар” билан 2021 йилга қадар шартнома имзолаган. Унинг трансфери эса 1 млн еврога тушгани айтилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Боатнг ўтган мавсумнинг иккинчи ярмини “Барселона”да ижарада ўтказган эди. У шунингдек "Герта", "Тоттенхэм", "Боруссия", "Портсмут", "Женоа", "Милан", "Шальке", "Лас-Пальмас" ва "Айнтрахт" клубларида тўп сурган.