Ўтган мавсумни "Насаф"да ўтказиб, трансфери "Машъал"га тегишли бўлган футболчи "Бунёдкор" кўригида

Якунланган мавсум "Насаф" шарафини ҳимоя қилган Сардор Абдураимов фаолиятини бошқа жамоада давом эттиришга яқин.

SPORTS.uz сайтига маълум бўлишича, трансфери "Машъал" клубига тегишли ҳисобланган ярим ҳимоячи "Бунёдкор" йиғинида қатнашмоқда. Унинг ҳаракатлари мураббийларга маъқул келса, Абдураимов билан шартнома имзоланади. 

Маълумот ўрнида, Сардор Абдураимов бир йилга "Машъал"дан "Насаф"га ижрага берилганди.

Эслатиб ўтамиз, бироз аввал "Бунёдкор" клуби "Насаф" ҳужумчиси Ҳумоюн Муртозаев билан шартнома имзолагани борасида хабар бергандик

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!