Ўтган ўйинда дарвозани ишғол этган Шомуродов бу сафар асосий таркибда майдонга тушадими?

Элдор Шомуродов ҳаракат қилаётган "Рома" клуби навбатдаги ўйинни меҳмонда ўтказади.

А Серия 23-туридан ўрин олган баҳсда Жозе Моуриньо бошчилигидаги римликлар "Эмполи"га қарши майдонга тушади. Италия ОАВ мазкур беллашув учун тахминий таркибларни эълон қилди. Унга кўра легионеримиз ўйинни захира ўриндиғида бошлайди.

Эслатиб ўтамиз, Элдор Италия кубоги доирасидаги "Лечче"га қарши баҳсда рақиб дарвозасини ишғол этганди.

IMG_20220123_130104_950

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!