Ўткирбек Ҳайдаров шогирди Жанубий Кореяда жанг қилади

3 июль куни Жанубий Кореянинг Сеул шаҳрида профессионал бокс кечаси ташкил этилади. Мазкур бокс оқшоми FW 1 промоутерлик компанияси томонидан ташкил этилмоқда. Биз учун аҳамиятли жиҳати, кечада машҳур боксчимиз Ўткирбек Ҳайдаровнинг шогирди Довруқбек Ибрагимов ҳам рингга кўтарилади. У мезбонлар вакили Вон Бин Жога қарши жанг қилади. Ушбу қарама-қаршилик ярим ўрта вазн 66.6 кгда тоифасида 10 раунддан иборат бўлади. 

Маълумот учун, Ибрагимовнинг профессионал кўрсаткичи (3-1, 2 КО) бўлса, Бин Жо (3-6,2 КО) рекордга эга. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!