"OTP Group Tashkent Grand Slam 2026" турнири. Бугун 16 нафар дзюдочимизга мухлислик қиламиз!
"Ҳумо Арена" спорт мажмуаси мезбонлик қилаётган Тошкент "Катта Дубулға" турнирининг иккинчи куни ўрта вазн тоифаларида беллашувлар ташкил этилади.
Бугун эркаклар ўртасида -73, -81, аёлларда эса -63, -70 кг вазн тоифаларида ғолиб ва совриндорлар аниқланади. Мусобақанинг биринчи кунида бўлгани сингари бугун ҳам Ўзбекистон терма жамоасининг 16 нафар дзюдочиси медаллар ҳам жаҳон рейтинги учун бериладиган очколар учун татамига чиқади.
Дзюдочиларимиз иштирокидаги илк беллашувлар:
-63 кг вазн тоифаси:
Аселхан Аралбаева — Жун Ли (Хитой)
Севинч Исоқова — Фидан Ализада (Озарбайжон)
Сарвиноз Ҳусанова — Жинг Танг (Хитой)
Маржона Нуруллоева — Яна Макретская (Беларус)
-70 кг вазн тоифаси:
Нигина Сапарбоева — Мая Коган (Исроил)
Фарангиз Хожиева — Катаржина Соберайская (Полша)
Ширинжон Йўлдошева — Мелкия Ошекорн (Франсия)
Хуршида Раззоқбердиева — Анастасия Антипина (Украина)
-73 кг вазн тоифаси:
Шаҳрам Аҳадов — Леонардо Валериани (Италия)
Муҳаммад Жумаев — Ноел Шмидт (Германия)
Ҳожиакбар Тошев — Миҳейли Баҳбаҳашвили (Грузия)/Донг Хюн Бае (Корея Республикаси)
Элбек Тожиев — Гилерме Де Оливейра (Бразилия)
-81 кг вазн тоифаси:
Тўлқин Очилов — Абдул-Керим Тасуев (Россия)
Зулфиддин Усмонов — Тегин Алмазжан Уулу (Қирғиз Республикаси)
Муроджон Йўлдошев — Нугзари Таталашвили (БАА)
Арслонбек Тожиев — Ким Дае Сунг (Корея Республикаси)
Бу ҳақда Ўзбекистон дзюдо федерацияси матбуот хизмати хабар бермоқда.
Фикрлар