Овора бўлманг! "Реал" ва "Ливерпуль" юз миллион евролик таклиф билан рад жавобини олди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Европанинг икки гранди - «Реал» ва «Ливерпуль» раҳбарияти  «Лейпциг» ҳужумкор фуиболчиси Ян Диоманде учун 100 миллион евро таклиф этди, аммо немис клуби бу таклифни рад қилди. 

Бу ҳақда журналист Филипп Хинце ижтимоий тармоқ X да хабар берди.

Манба маълумотига кўра, Диомандега жиддий қизиқиш билдирган ПСЖ ҳозирча расмий таклиф йўлламаган. 

Ўтган мавсумда Диоманда барча мусобақалар доирасида 36 ўйинда майдонга тушиб, 13 та гол урди ва 10 та голли узатма амалга оширди. 

Футболчининг амалдаги шартномаси «Лейпциг» билан 2030 йил ёзига қадар мўлжалланган. Transfermarkt портали маълумотларига кўра, ёш ҳужумчининг бозор қиймати 90 миллион еврони ташкил этади.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!