Овозингни ўчир! Винисиус “Бавария”га қарши ўйинда Беллингем билан уришиб қолди
Европа Чемпионлар лигасининг “Бавария”га қарши ўтказилган чорак финали жавоб учрашувида “Реал” ҳужумчиси Винисиус Жуниор жамоадоши Жуд Беллингем билан тортишиб қолди.
Бу ҳақда Madrid Universal нашри ижтимоий тармоқ орқали хабар тарқатди.
Манба маълумотига кўра, Беллингем Винисиус унга пас бермаганидан норози бўлган, бразилиялик эса жавобан: “Нима хоҳлайсан? Овозингни ўчир!”, деган.
Икки ўйин натижасига кўра “Бавария” 6:4 ҳисобида ғалаба қозониб, ярим финалга чиқди ва финал йўлланмаси учун ПСЖ билан курашади.
Аввал хабар қилинганидек, “Реал” кетма-кет иккинчи мавсум Чемпионлар лигаси ярим финалига чиқа олмади. Ўтган мавсумда мадридликларни шу босқичда “Арсенал” (0:3, 2:1) мусобақадан чиқариб юборган эди.

Фикрлар