Ойбек Жўраев: Ҳар раундда ҳисоблар айтиб бориляпти. Шунинг учун, учунчи раундда кучни финалга тежадим

Тошкентдаги "Ҳумо арена"да бокс бўйича эркаклар ўртасида жаҳон чемпионати давом этмоқда. Бугун ярим финал жанглари бўлиб ўтмоқда.

-54 кг вазн тоифасида Ойбек Жўраев россиялик Дмитрий Двали билан рингга кўтарилди. Беллашувда ҳамюртимиз 5:2 ҳисобида ғалабага эришди. Шу тариқа, Ойбек Жўраев финалга йўл олди ва камида 100 минг долларни нақд қилди.

Жангдан сўнг Ойбек ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

oybek-04

- Аренадаги мухлисларга, барча томошабинларга каттакон раҳмат. Жанг ҳаяжонли ўтди. Финалга йўлланма берадиган беллашув эди. Аллоҳга шукр, ғолиб бўлдик. Финалда ҳам зафар қучишга ҳаракат қиламан. 

Россиялик боксчи ёш ва тажрибали экан. Мураббийларимизнинг тактикасига биноан жанг олиб бордик. Устозларимизнинг кўрсатмалари иш берди. Кейинги жанг қозоғистонлик боксчи билан бўлади. Насиб қилса, финалда ғолиб чиқамиз.

Ҳар раундда ҳисоблар айтиб бориляпти. Шунинг учун, учунчи раундда кучни финалга тежадим, - деди Ойбек Жўраев.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!