Ойбек Жўраев россиялик боксчини енгди ва финалга йўл олди. Ҳамюртимиз камида 100 минг долларни нақд қилди

  • 12 май, 2023, 14:55
  • Bekzod Isayev
  • 0
  • Бокс
BEPUL PROPAN

Тошкентдаги "Ҳумо арена"да бокс бўйича эркаклар ўртасида жаҳон чемпионати давом этмоқда. Бугун ярим финал жанглари бўлиб ўтмоқда.

-54 кг вазн тоифасида Ойбек Жўраев россиялик Дмитрий Двали билан рингга кўтарилади. Жанг 14:30дан сўнг старт олади.

Боксчилар чиқиб келмоқда. Ҳамюртимиз кўк либосда, унинг рақиби қизил формада ҳаракат қилади.

Илк раудда Ойбек Жўраевнинг қўли баланд келди - 4:1.

Боксчимиз иккинчи раундни ўз фойдасига ҳал қилди - 3:2.

Учинчи раундда россиялик боксчи устунликка эришди 2:3. Якуний ҳисоб 5:2 фойдасига. Шу тариқа, Ойбек Жўраев финалга йўл олди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!