Ойбек Касимов ОФК Юридик қўмитаси раиси ўринбосари этиб тайинланди

Осиё футбол конфедерацияси (ОФК) ўз таркибидаги қўмиталарининг ваколат муддати 2023-2027 йилларни ташкил этувчи янги таркибини эълон қилди. Аҳамиятлиси, унда Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси Бош котиби Ойбек Касимов ОФК Юридик қўмитаси раиси ўринбосари лавозимига тайинланди. Шунингдек, яна 5 нафар ҳамюртимиз Конфедерациянинг турли қўмиталари аъзолигига қабул қилинди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ МОҚ раисининг биринчи ўринбосари, ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Ирматов ОФК Ижроия қўмитасининг Марказий Осиё минтақаси бўйича аъзолигига сайланиб, ташкилотнинг Ҳакамлар Қўмитаси раиси ўринбосари лавозимига тайинланган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!