Ўйинчи танлаш қийин бўляпти

“Бавария” раҳбарияти ёзда ҳимоя чизиғини мустаҳкамлаш учун икки номзоддан бирини танлашга қийналмоқда.

Мюнхенликлар “Бавария” учун 8 миллион евро маошга ўйнашга розилик берган “Боруссия М” футболчиси Маттиас Гинтернинг трансфери ўзини оқламаслигидан хавотирдан. Бу ҳимоячи мёнхенгладбахликлар сафида 27 та учрашувда битта гол урди.

Иккинчи номзод – Антонио Рюдигерни олиш “Бавария”га осон бўлмайди. “Челси” билан шартномаси якунланаётган футболчига катта маош тўлашдан ташқари, уни қўлга киритишга ўз тикиб турган Европанинг гранд клублари билан рақобатлашиш керак бўлади. 

Рюдигер жорий мавсумда барча турнирларда 42 маротаба учрашув ўтказиб,  ўз вазифасини бажаришдан ташқари учта гол урди ва тўртта ассист қайд этди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!