Ўйиндан ҳайдалган Моуриньо “Фенербаҳче”дан кейин Еврокубокларга чиқолмайдиган жамоани бошқаришга ваъда берди
Европа Лигаси умумий босқичининг учинчи турида “Манчестер Юнайтед” Туркияда “Фенербаҳче” билан куч синашиб, 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади.
Беллашувнинг кульминацион нуқтаси 58-дақиқага тўғри келди. Ҳакамларга эътироз билдириб чарчамагани мезбонлар бош мураббийи Жозе Моуриньо майдондан ҳайдалди.
Бош мураббийнинг четлатилиши табиийки турклар ўйинига салбий таъсир кўрсатди.
Жозе Моуриньо ўйиндан кейин кескин фикр билдирди.
- “Фенербаҳче”ни тарк этганидан кейин қиладиган энг яхши ишим, Еврокубокларда қатнашмайдиган жамоани бошқариш бўлади. Шундай экан, Англия чемпионатининг қуйи поғоналарида бораётган клубларга икки йилдан кейин мураббий керак бўлса, мен тайёрман, - деди португалиялик мутахассис.
Моуриньо “Фенербаҳче”ни 2024 йилнинг ёзида қабул қилиб олган ва клуб билан икки йиллик шартнома имзолаган эди.
Фикрлар