Ўйиндан сўнг ҳакамлар иштирокида ҳам матбуот анжумани ташкил этилиши мумкин
ФИФАнинг футболини ривожлантириш бўлими бошлиғи Арсен Венгер ўйиндан сўнг ҳакамлар иштирокида ҳам матбуот анжуманларини ташкил этиш ғоясини таклиф қилди.
“Турли қарама-қаршиликлар юзага келишидан ва одамлар ҳакамларни муҳокама қилишидан олдин улар билан шуғулланиш фойдали бўлади.
Бунинг учун ҳакамларнинг розилигини олиш керак, мен эса ўйиндан кейин улар қандай ҳолатда бўлишини ва бирор бир изоҳ беришга тайёр эканлигини билмайман”, - деди франциялик мутахассис.
Фикрлар